Гепатит с ни давоси борми

Саломатликни асраб-авайлаш, қадрига етиш ҳар кимнинг ўз қўлида. Аммо баъзида бу ўзимизга боғлиқ бўлмай қолади. Айниқса, ҳаво томчи йўли, қон орқали юқадиган вирусли касалликлардан ҳамма вақт ҳам ҳимояланишнинг имкони йўқ.

Мухлисларнинг вирусли касалликлар, уларнинг юқиши ва ҳимояланишга оид саволларига Республика вирусология илмий текшириш институти шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод КОМИЛОВ жавоб берди.

Дилором, Чуст тумани

— Бундан ўн йил муқаддам гепатит С вирусини юқтириб олгандим. Анча вақт даволандим. Лекин негадир ҳозир ҳам таҳлиллар топширсам, вирус баъзан чиқади, баъзан чиқмайди. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?

— Ҳозирги кунда С вирусини деярли юз фоиз бартараф қиладиган дорилар етарли. Лекин аввал бемор яхшилаб текширилади, вируснинг миқдори, яъни ПЦР (молекуляр биологиядаги тажриба усули) таҳлили олинади. Сўнг С вируснинг хили, яъни генотипи ўрганилади. Шундан кейингина даво белгиланади. Генотипини аниқламай дори буюрилса, хасталик қайталаши мумкин. Муолажалар тўғри олиб борилса, бемор уч ой давомида вирусдан тўлиқ фориғ бўлади.

Худди сиз каби бошқа беморлар ҳам бир нарсани кўп адаштириб юборишади. Яъни, ИФА (иммунофермент таҳлил) усулидаги таҳлил вируснинг бор ёки йўқлигини аниқлаб берса, ПЦР усули унинг миқдори ва генотипини ўрганади. Айтайлик, бемор вирусга қарши даволанди. Лекин унда ИФА таҳлили мусбат чиқаверади. Бу касалликка қарши курашадиган антителалар, вирус эмас. Касалликнинг ўткир даврида ҳар икки таҳлил мусбат чиқади. Шунинг учун беморлар кейинчалик ИФА таҳлили топшириб, яна вирус пайдо бўлибди, деб хавотирга тушади. Аслида бу вирусга қарши иммунитет дегани. Бу доимий равишда чиқиши мумкин.

Шокир ТОҲИРОВ, Бахмал тумани

— Бугунги кунда гепатитни барча турини даволаш имкони борми?

— Гепатитнинг А турини тўлиқ даволаш мумкин. Уни даволамаса ҳам табиий йўл билан тузалиб кетади. Сурункалига ўтмайди, церрозга ҳам айланмайди. Е турининг тарқалиши сув билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда бундай эпидемиялар учрамаяпти. Лекин уни ҳам даволаса бўлади. Фақат гепатит Е ҳомиладор аёлларда ўта оғир кечади. Катта фоизда ўлим билан якунланиши мумкин. Гепатит С нинг тўлиқ давоси бор, десак, бўлади. В билан Д турларини даволаш муаммо. В вирусини камайтирадиган махсус дорилари бор, лекин йўқотишга қурби етмайди. Шу боис айни пайтда дунё миқёсида катта изланишлар олиб бориляпти. Ажаб эмас, ижобий натижаларга эришилса.

Шунга ўхшаш Д вируси ҳам муаммо, чунки у В вирусга боғлиқ бўлган чала вирус. Ўзи касаллик чақирмайди. В вирусининг оқсилидан фойдаланиб, чала дельта вирус ўзига қобиқ ясайди. Кейин тўлиқ вирус ҳолатига ўтиб, жигарни шикастлайди. Шунинг учун Д вирусни даволаш В вирусни даволаш билан боғлиқ.

Равшан ТОЛИПОВ, Бўстонлиқ тумани

Бугунги кунда вирусли касалликлар аввалгидан кўпайганми ёки камайган? Бунинг сабабларини қандай изоҳлаш мумкин?

— Охирги вақтларда ҳар хил турдаги вируслар кўпайди. Илм ва вирусология фанининг ривожланиши гепатит касаллигининг бешта А, В, С, Д, Е турларини аниқлади. Бундан ташқари, унинг ҳали тўлиқ аниқланмаган турлари ҳам бор.

Текшириш усуллари яхшилангани сари вирусларнинг сони ҳам кўпайиб бормоқда. Масалан, яқинда олимлар бачадон бўйни саратонини папилома вируси келтириб чиқаришини аниқлашди. Юртимизда ҳам келгуси йилдан бошлаб қизларни 12-13 ёшдан шу вирусга қарши эмлаш йўлга қўйилади. Шунда уларда касаллик ривожланиши мумкин бўлган вақтда мустаҳкам иммунитет ҳосил бўлади.

ТОRCH инфекциясининг барча турларини алоҳида текшириш имконияти ҳам пайдо бўлди. Айниқса, ҳомиладор аёлларга цитомегаловирус кўп зарар етказиши ўз исботини топди.

Севара Ўктамова, Қарши шаҳри

Ўғлим эндигина икки ёшдан ошди. Уни гепатит А вирусига қарши қачон эмлаган маъқул? Болалар туғилганда гепатитнинг қайси турига қарши эмланади?

— Болаларни бу вирусга қарши уч ёшдан эмлаган маъқул. Гўдак туғилиши билан гепатит В га қарши эмланади. Кейин икки, уч, тўрт ойлигида шу вирусга қарши қайта эмлаш амалга оширилади. Бу болани 10 йилгача касаллик юқишидан сақлайди. Ҳимоя кучини ошириш учун 10 йилдан кейин яна бир марта эмлатиш фойдадан холи бўлмайди.

Шаҳноза, Денов тумани

— Ҳомиладорлигимнинг бешинчи ойида гепатит В вирусига чалинганимни аниқлашди. Лекин шифокорлар ҳозир даволанмаганинг маъқул, деб даво чорасини кўрмади. Айни вақтда ҳам фарзандимни кўкрак сути билан овқатлантираётганим учун ҳеч қандай дори ичмаяпман. Бу кейинчалик салбий оқибатларга олиб келмайдими?

— Йўқ, хавотирга ўрин йўқ. Агар ҳомиладорликнинг эрта муддатларида В вируси чиқса, ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай дори тавсия этилмайди. Ҳомиланинг 24-28 ҳафталиги орасида онанинг қони вируснинг миқдорига текширилади. Бундан ташқари яна В вируснинг Е антигени мавжуд. Ҳомиладор аёл қонида вирус кўпайиб, Е антигени мусбат чиқса, хасталикнинг онадан болага юқишининг олдини олиш учун махсус дорилар буюрилади. Эмизикли даврдан кейин онани қайтадан текшириб, вирусга қарши даво қўлланади. Бу вақтгача у жигарга салбий таъсир кўрсатмайди, чунки тоза В гепатитидан церроз ривожланиши учун камида 30-35 йил вақт керак бўлади. Ярим, бир йилда ҳеч нарса ўзгармайди.

Малоҳат ХОТАМОВА,

Хатирчи тумани

— Кўпчилик стоматолог қабулига борганимда, гапатит В ни ёки гепатит С ни юқтириб олдим дейишади. Шундай вақтларда касаллик юқтириб олмаслик учун нималарга аҳамиятли бўлиш зарур? Беморлар энг кўп қандай усулларда вирусни юқтириб олишяпти?

— Бу борада фақат стоматологларни айбласак, унчалик тўғри бўлмайди. Албатта, шифокор ишлатадиган асбоб-ускуналар яхши тозаланган бўлса, ҳеч қандай вирус юқмайди. Оддий зарарсизлантиришни амалга ошириши керак, холос. Йўқса, хавф ҳамма жойда бор. Хирург, уролог, сартарош, косметолог қабулида, айниқса, маникюр, педикюр жараёнларида хатар анча ортади. Шундай экан, ҳамма ўз соғлиғи учун тоза асбоб ишлатилишини талаб қилишга ҳақли. Айниқса, В вируси бор беморларга Д вируси юқиб қолиш эҳтимоли катта.

Яна бир нарсага алоҳида эътиборли бўлишингизни сўрардим. Қандай мутахассис олдига боришдан қатъи назар, қонида бирор вируси бор кишилар огоҳлантириб қўйиши зарур. Шунда шифокор ҳам ўзини ҳимоя қилади, ҳам беморга эҳтиёткорлик билан муолажа қилади.

Фазилат КАМОЛОВА,

Бухоро шаҳри

— Вирусли касалликлар орасида ТОRCH инфекциялар кенг тарқалиб, кўпчиликни ваҳимага соляпти. Уларни ўзига хос хусусиятлари, даволаш усуллари қандай?

— ТОRCH инфекциянинг таркибига беш хил вирус киради. Одатда, бу вирусларнинг ўткир даврини аниқлаш учун «М» синфини текшириш керак. Масалан, уч ой олдин бирор киши касалликни ўтказса, вақт ўтиб «М» камайиб «G» (шу вирусдан ҳимояловчи антителалар) синфи ортиб боради.

Лекин цетомегалавирус қизларда узоқ муддат сақланиши мумкин. Турмушга чиқиб, ҳомиладор бўлганда, болани сақлашга қаратилган физиологик иммунтанқислиги ҳолати юзага келади. Шу пайтда вирус фаоллашади. Кўпинча сўлак безидан қонга ўтади, қондан болага бориб уни хасталайди. Шунинг учун аёлларда ҳомиладорликдан аввал G синфга мансуб антителаларнинг мустаҳкамлиги текширилади. Агар улар 50 фоиздан юқори чиқса, болага ҳеч қандай хатар йўқ дегани.

Барчиной Саидова,

Самарқанд шаҳри

Гепатит В вирусининг ривожланишга мойил ва ривожланмайдиган турлари ҳақида эшитиб қолдим. Шу гап ростми? Уларни қандай ажратиш мумкин?

— Гап вирусда эмас, иммунитетда. Агар у фаол бўлса, касаллик ўрта ёки нисбатан оғирликда ўтади ва тана хасталикни енгади. Айримларда иммунитет касалликка қарши жуда кучли ишлайди. Бундай вақтда хасталик ўта оғир кечади. Иммунитет вирусни ҳайдайман, деб жигар ҳужайраларини ҳам шикастлайди. Бундай беморларни сақлаб қолиш жуда қийин. Иммунитет жуда кучсиз ишлаганда эса вирусни танийди ёки яхши танимайди. Бу беморда касаллик сариқсиз, белгилари билинар-билинмас тарзда анча енгил ўтади. Бундай ҳолатларнинг 50-60 фоизида касаллик сурункалига айланиб кетади. Яна бир иммунитетнинг хусусияти, умуман вирусга жавоб бермайди. Танимайди ёки таниса ҳам танимаганликка олади. «Мен сенга тегмайман, сен менга тегмайсан», қабилида у билан келишиб яшайверади. Бемор умрбод шу вирус борлигини билмаслиги ҳам мумкин. В вирус танада икки хил ҳолатда бўлади. Биринчиси, вирус жигар ҳужайрасида кўпайиб ўсиб кетаверади. Бу ҳолатда вирусга қарши дори берилиб, уларни камайтиришга ҳаракат қиламиз. Гоҳида халқ орасида вирус ўлик экан, чала экан, деган гаплар юради. Бу ҳолатда вирус геноми жигар геномига ўтириб оладида, жигар ҳужайрасиники бўлиб қолади. Бунда В вируснинг қобиғи бўлади, холос. Ичидаги мағизи бўлмайди. Бу кўпинча безарар. Уларни вирус ташувчилар деймиз.

Феруза, Поп тумани

— Гепатитниниг А тури билан уч марта қайта-қайта оғриганман. Бу кейинчалик жигаримда турли касалликларни келтириб чиқармайдими? Салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун нималарга аҳамиятли бўлишим керак?

— Одам гепатитнинг А тури билан бир марта оғрийди. Шундан кейин унинг танасида касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади. Мана шу иммунитет одамни бир умр асрайди. Яъни, бемор гепатит А ни ўтказгандан кейин иммунитетда қатнашувчи хотира ҳужайраларида шу вирус тўғрисида маълумот қолади. Қайтадан вирус тушганда шу ҳужайралар фаоллашиб, антителалар ишлаб чиқаради. Шунинг учун биз қайта касал бўлмаймиз. Гепатит ўтказгандан икки-уч ой ўтиб бўлса, қайталаган дейиш мумкин. Лекин ярим-бир йилдан кейин яна пайдо бўлса, бошқа сабаб қидириш, чуқур текширув ўтказиш керак.

Читать еще:  ГЕПАТИТЫ ТАЙНЫЕ И ЯВНЫЕ, Наука и жизнь

Гепатит С тўлиқ даволаш мумкин бўлган касаллик. Инсоният «хушмуомала қотил»ни қандай енгишга эришди?

Бир неча йил аввал сурункали гепатит С давоси йўқ хасталик ҳисобланар эди: мавжуд дори воситалари ҳаммага ҳам ёрдам бермас, даво курсини ўтишга қарор қилганларнинг аксарияти эса салбий асоратлар туфайли уни охиригача етказа олмас эди.

Бироқ охирги йилларда вирусдан оғриқсиз ва эҳтимол уч ой ичида қутулиш имконини берувчи янги воситалар пайдо бўлди. Шунга қарамасдан, кўпчилик одамлар гепатит С дан азият чекишда давом этмоқда: кимдир бу касалликка чалинганидан бехабар, кимдир даволаш курси тахминан кичикроқ шаҳардаги бир хонали уйнинг нархи билан тенг эканлиги учун. Meduza нега гепатит С ни ҳар бир киши ёдда тутиши ва ушбу ташхис қўйилганда қандай йўл тутиши лозимлиги ҳақида ҳикоя қилади.

Гепатит С аниқ статистикаси йўқ жиддий хасталиклардан бири ҳисобланади. Уни стоматологда юқтириб олиш мумкин, 20 йил давомида ҳеч қандай асоратсиз хасталикни бошдан кечириш ва фақат 40 ёшларга келганда кутилмаганда сирроз ҳақида хабар топиш мумкин.

Аввал гепатит С ҳақида нимадир билганлар унинг ҳеч бир касаллик белгисисиз сирроз ва ўлимга олиб келишини ҳисобга олиб, уни «хушмуомала қотил» деб атаган. Бироқ 2013 йилдан фармкомпаниялар 100 кишидан 90 нафарига вирусдан халос бўлиш имконини берувчи дори чиқара бошлади. Бунгача фақат интерферонлар ёрдамида даволаниш мумкин бўлиб, у келтириб чиқарадиган асоратлар туфайли инсон ҳаётдан ярим-бир йилга узилиб қолар, бундай муолажа 40—80 фоиз ҳолатлардагина муваффақиятли якунланар эди. Кимлар учундир бундай даво муолажасини қабул қилиш мумкин эмаслиги туфайли улар фақат жигарини кузатиб юриш ва сиррозга чалинмасликка умид қилиш билан кифояланар эди. Янги дори воситаси Россияда аллақачон рўйхатдан ўтказилган бўлиб, бир курси 900 минг рубль атрофида туради.

«Мен спортчиман, ичмайман, чекмайман»

Америка профилактика бўйича ишчи гуруҳи (U.S. Preventive Services Task Force) гепатит С ни юқтириб олиш хавфи мавжуд бўлган барчани унга текширишни тавсия қилади.

«2013 йилда акция ўтказдик: биз барча истовчиларга текин текшириш ўтказдик. Бир йилдан сўнг бу тажрибани такрорлашга қарор қилдик. Лаборатория ходимларидан бирининг ҳикоя қилишича, бир ҳомиладор қиз йигити билан анализ топшириш учун келган. Йигитга ҳам гепатитга текин текширишдан ўтиш таклиф этилганда, у ‘Мен спортчиман, ичмайман, чекмайман’, деб текширишдан ўтишдан бош тортган. Бироқ уни кўндиришганда, унда гепатит С аниқланган ва у вирусни қаердан юқтириб олганлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга бўлмаган», — дея ҳикоя қилади «Гепатитга қарши бирга» ташкилоти вакили Никита Коваленко.

Британия Соғлиқни сақлаш миллий хизмати қулоғини тештирган, пирсинг ёки татуировка қилдирган, стерилланмаган асбоблар билан акупунктура ёки электроэпиляция жараёнидан ўтган барчага гепатит С га текширишдан ўтишни тавсия қилади. Асбобларнинг стерилланган-стерилланмаганлигини эса текшириб кўришнинг деярли имкони йўқ. Бироқ қоидаларга амал қилинганлигини тахмин қилиш мумкин бўлган иккиламчи белгилар мавжуд.

«Асбоблар автоклавдан олиниши лозим. Пергамент қоғозчаси ёки пакетчаси бир мартадан ортиқ қўлланувчи тиббий материалга тўғри ишлов берилгандан кейин фойдаланиладиган махсус ўрамдир», — дея аниқлик киритади гепатолог Марина Майевская. Ўрам сизнинг кўз ўнгингизда очилиши керак. Агар мутахассис асбобларни шунчаки спирт билан артаётган бўлса, буни ишлов бериш деб аташ мумкин эмас. Агар маникюр мижознинг уйида қилинаётган бўлса, мижознинг шахсий асбобларидан фойдаланилиши лозим.

Касалликни юқтириб олиш ва мазкур ташхисни қўйиш ўртасида узоқ вақт ўтиб кетиши туфайли уни қаерда юқтириб олганликни аниқлаш ва вирус ўчоғига қарши нимадир қилиш деярли имконсиз.

Гепатит С жинсий алоқа давомида ҳам ўтиши мумкин, бироқ бунинг эҳтимоли жуда паст бўлганлиги туфайли Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу инфекцияни жинсий йўл билан юқадиган касалликларга киритмайди ҳам.

Миллионга тенг дори воситаси

Инсоният вакцинациясиз халос бўладиган биринчи инфексион хасталик гепатит С бўлиши мумкин. 1990 йиллардан буён гепатит С интерферон инъекциялари ёрдамида даволаб келинган. Бироқ у келтириб чиқарадиган нохуш асоратлар туфайли кўпчилик даво муолажасини тўхтатиб қўяр эди.

Тўғридан-тўғри вирусга қарши курашувчи дори воситалари бундай нохуш ҳолатларни юзага келтирмайди — киши даволаниш чоғида ҳам иш қобилиятини йўқотмайди.

Сотувда бор дори воситаларининг қиймати туфайли кўпчилик беморлар уларни харид қила олмайди. Мисол учун, АҚШда гепатит С га қарши янги дорининг 12 ҳафталик курси 94,5 минг доллар туради.

Гепатит С аниқланган беморларни тиббий ходимлар маъносиз равишда ҳуқуқларини чеклайди. Кўпинча тиббий ходимлардан, айниқса, стоматологлардан вирусни юқтириб олмаслик учун бундай мижозларни қабул қилмасликка ҳаракат қилиши ҳақида эшитиш мумкин. Бироқ бундай беморларга ёрлиқ ёпиштиришга рухсат берувчи ҳеч қандай норматив ҳужжат йўқ.

Ҳар қандай тиббиёт ходими бемор билан ишлай туриб, ўзи вирусни юқтириб олмаслик ва бошқалар учун инфекция манбасига айланмаслик учун санитария-эпидемия режимига қатъий амал қилиши лозим. Мижоз ташқи томондан қанчалик соғлом кўринмасин, шифокор у билан касалликка чалинган бемор билан ишлаган каби ишлаши лозим. Ахир, ҳақиқатан ҳам, гепатит С га чалинганидан бехабар миллионлаб кишилар мавжуд.

Гепатит с ни давоси борми

ЎТКИР ТВИРУСЛИ ГЕПАТИТ С ни ДАВОЛАШ БАЁННОМАСИ

Ўткир вирусли гепатит С – парентрал механизми билан юқадиган,

қонда албатта айланиб юрадиган гепатит бўлиб, клиник жиҳатдан асосан енгил кечиши ва сурункали шаклларга юқори даражада ўтиш ҳавфи билан ифодаланади.

Касаллик эпидемиологиясини текшириш:

Касалликнинг асосий белгилари:

— ўнг пастки қовурға остида оғриқ;

— тери ва кўз склерасининг сарғайиши;

— сарғайгач бемор аҳволининг ёмонлашуви;

— жигарнинг катталашуви, талоқнинг катталашуви;

— ахлатни оқариши ва пешобни қорайиши.

В 17.1. Ўткир вирусли гепатит С

Баённома дастури бўйича даволаш ташхис қўйилиши биланоқ бошланади.

Клиник шакллари бўйича:

— Сарғайган холестатик таркибий қисми билан;

Касалликнинг оғирлиги бўйича:

Касалликнинг кечиши бўйича:

— Касалликнинг чўзилувчан шакли;

— Сурункали гепатит С

Ўткир вирусли гепатит С ни этиологик ташхиси мезонлари (маркерлар)

— РНК HCV (ЗПР усули билан)

Лабораториявий текширувларнинг энг оз рўйхати:

— Қон, пешоб ва ахлатни умумий таҳлили;

— Қонни биокимёвий (таҳлили (АЛТ, АСТ, Билирубин, ГГТП, ПТИ, ЩФ,

— Қонни ИФТ таҳлили (anti-HCV);

— Жигар ва ўт пуфагини УТТ.

Дифференциал (қийсий) ташхис

— Овқатдан заҳарланиш. ВГC учун тез-тез суюқ ич кетиши ва тез-тез қусиш хос эмас.

— Ўткир кўр ичак. ВГC да оғриқ ўнг пастки қовурға остида бўлади, ёнбошда эмас.

— Бошқа турдаги вирусли гепатитлар билан – ВГВ, ВГА, ВГД, ВГЕ (жадвал 1).

— Сариқликнинг ёки сарғайиш синдромининг барча бошқа турлари (гемолитик сариқлик, ирсий гепатозлар ва ҳ.қ.).

— Токсик гепатитлар (дорилар, алкогол, бошқа юқумли, вирусли ва паразитар касалликлар чақириши асосида);

— Иерсиниоз гепатит – эпиданамнез, ошқозон-ичак йўли жабрланиши синдроми ва ичакдан ташқари токсик аллергик белгиларнинг бирга қўшилиши, бактериологик ва серологик тасдиқлар;

— Юқумли мононуклеоз — узоқ давомли иситма, катарал ўзгаришлар, томоқнинг гиперемияси, лимфа тугунларининг катталашуви, айниқса орқа бўйинда, талоқнинг катталашуви, периферик қонда атипик мононуклеарларнинг, Эпштейн-Барр вирусига қарши зидди жисмларнинг пайдо бўлиши;

— Паразитозлар, гепатомегалия, сарғайиш ва/ёки спленомегалия билан (безгак, листериоз, эхинококкоз, вухериреоз, фасциллиоз ва бошқ.) – узоқ вақт кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, ёмон иштаҳа, дармонсизлик, ланжлик);

— Лямблиоз – узоқ вақт кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, ёмон иштаҳа, дармонсизлик, ланжлик, теридаги аломатлар;

— Лептоспироз – иситма, геморрагик синдром, гематурия, қонда лептосперларнинг пайдо бўлиши;

— Ошқозон-ичак йўлининг соматик ва онкологик касалликлари, қон, лимфа тизими касалликлари(лейкоз, лимфогрануламатоз ва бошқ.);

-Ёғли гепатоз, ноалкогол стеатогепатит (НАСГ);

— Жигарнинг аутоиммун касалликлари ва HELLP-кесишув синдроми;

— Туғма гепатозлар – Жильбер синдроми – шикоятларнинг йўқлиги, вақти-вақти билан сарғайиш, камдан-кам диспептик ва астено-вегетатив бузулишлар, таркиб ҳисобига гипербилирубинемия, меъёрдаги жигар ферментлари;

— Механик сариқлик – узоқ вақт дармонсизлик, субфебрил ҳарорат, узоқ вақт сарғайиш, терининг қичиши, қоринда оғриқ, ўт-тош касаллигида Ортнер ва Мери синдромлари ва Курвуазье белгиси, АЛТ миқдори меъёрда ёки бироз кўтарилган, ўртача лейкоцитоз, нейтрофилез, ЭЧТ (CОЭ) нинг ошиши;

Читать еще:  Пути заражения вирусом гепатита С - 2-ая городская клиническая больница

Беморни касалхонага ётқизиш

Ўткир вирусли гепатит С билан оғриган беморлар касалхонага ётқизилади.

Тартиб. Беморлар касаллик давомида эҳтиёткорлик тартибига риоя қилишлари шарт. ВГ ни яхши намоён бўлмаган, сариқсиз шаклларида, ҳамда кўп ҳолларда, ВГ енгил ва ўртача оғирликд интоксикация намоён бўлмай кечишида ярим ётиш тартиби буюрилади. Касалликнинг оғир шаклларида бутун интоксикация давомида сариқликнинг дастлабки 3-5 кунларида қатъий ётиш тартиби буюрилади (ҳожат ва овқатланиш ётган жойида). Интоксикация йўқола бориши билан бемор ярим ётиш тартибига ўтказилади. Парҳез. Вирусли гепатитнинг ўткир даврида Певзнер бўйича № 5 А парҳези белгиланиб, кейин бемор секин-аста Певзнер бўйича № 5 парҳезга ўтказилади.

Патогенетик ва симптоматик даволаш

1. Инфузион (дезинтоксикацион) даволаш ўткир вирусли гепатитларда чегараланган муддатда қўлланилади, асосан, интоксикация энг зўрайган вақтида. Бу мақсадда вена ичига томчилаб 5% глюкоза эритмаси, 0,9% физиологик эритма, полиионли буфер эритмалари, янтар кислотаси препаратлари қўлланилади. Эритмаларни қўллаш алмаштириб турилиши керак. Бунда томчилаб юборишни оқим билан қуйишга алмаштирмасликни таъминлаш керак. Касалликнинг ўртача оғирлик шаклларида инфузион даволаш суткада 1,0-1,5 л, оғир шаклларида 2,0-2,5 л ва ундан ортиқни ташкил қилади. Детоксикацион даволаш воситалари сифатида оғиз орқали энтеросорбентлар, лактулоза препаратлари буюрилади.

2. Спазмотилик препаратлар ўтни яхши оқиб кетиши учун буюрилади.

3. Ўт ҳайдовчи препаратлар. Ахлат бўялганда буюрилади. Урсодеоксихол кислотаси препаратларига устунлик берилади.

4. Гепатопротекторлар. Гепатопротектор билан даволаш сифатида таркибида табиий ёки ярим синтетик флавонидлар бўлган растропша ёки бошқа ўсимликлар препаратлари буюрилади; урсодеоксихол кислота препаратлари.

5. Витамин билан даволаш. Зарурат бўлганда.

Вирусга қарши этиотроп даволаш

Ўткир гепатит С ташхиси қўйилиши биланоқ вирусга қарши препаратлар билан даволаш тавсия этилган.

Ўткир вирусли гепатит С ни оғирлик даражасига қараб даволаш

Даволаш Оғирлик шакли
енгил ўртача оғирлик Оғир
Тартиб Ярим ётоқ Ётиб
Парҳез Певзнер бўйича стол №5
Этиотроп даво Ўткир гепатит С ташхиси қўйилиши биланоқ вирусга қарши препаратлар билан даволаш тавсия этилгани
Патогенетик даволаш Дезинтоксикацион даволаш, симптоматик Дезинтоксикацион даволаш, симптоматикк

Вирусли гепатит С ни олдини олиш

1. Касалликнинг уй ва ташкиллаштирилган ўчоқларида тадбирлар шахсий гигиена қоидаларини ўз ичига олади, яъни шахсий тоза чўтклардан, соқол олиш учун мосламалардан, маникюр-педикюр ва ҳ.к. тўпламлардан фойдаланишни ўз ичига олади. Касаллик ўчоқларида эпидемиологик текширувлар ўтказилганда, агарда юқоридаги буюмлар билан умумий фойдаланиш ҳоллари аниқланса, мулоқотда бўлганлар рўйхати тузилади ва у

юқумли касалликлар шифокорига лаборатория текшируви учун ва зарурат бўлса, диспансер рўйхатига кейин диспансеризация қилиш мақсадида берилади.

2. Маиший ҳизмат кўрсатиш объектларида маникюр, педикюр

тўпламлари ва татуаж асбоблари сони (ўртача) ҳар кунги мижозлар миқдорига мос бўлиши лозим, улар йўриқнома бўйича дезинфекция қилинади ёки ҳизмат кўрсатганда мижознинг шахсий тўпламларини қўллаш лозим.

3. Қон олиш ва тайёрлашдаги тадбирлар

Донор қон топшириш кунида АЛТ фаоллигига ва (ИФА) га текширилади.

Қонида анти-HCV бўлган донорлар умрбод донорликдан четлатилади. Ижобий натижали қон таркиблари акч қилинади ва ҳайат иштирокида йўқ қилинади. Қон олиш ёки плазмафорез фақат бир маротабали система билан фақат гемакон пакетлар, компопластларда бажарилади.

Гемо- ва плазмотрансфузия ва бошқалар ўтказиш тадбирлари

Қон, унинг таркибий қисмларини ёки препаратларини буюриш қон қуйиш бўйича касалхона ҳайати томонидан ва фақат ЎзCCВ томонидан тасдиқланган қўллаш мумкин бўлган ҳолатлар бўйича асосланади. Беморнинг касаллик тарихига қон қуйиш бўйича ҳайат қарори барча аъзоларнинг имзолари билан ёпиштириб қўйилади.

4. Гемодиализдаги беморларга бир маротаба ишлатиладиган фильтрларни

5. Инъекция йўли билан олувчи гиёҳвандларни назорат қилиш, текшириш

Гепатит с ни давоси борми

Ушбу ўлим даражадасидаги хавфли инфекциядан 90 фоизгача беморлар қутула олишади. Асосийси — даволанишни бошлашга кеч қолмаслик.

Гепатит С — энг айёр касалликлардан биридир. Уни бекорга «мулойим қотил» деб аташмайди: кўпинча у йиллаб, ҳаттоки ўн йиллаб ўзини сездирмайди. Ўзини танитишни бошлаганда эса жуда кеч бўлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, гепатитнинг С тури билан ер юзининг 70 миллиондан ортиқ кишиси азият чекади. Ушбу инфекция ва у билан боғлиқ асоратлар натижасида йилига 400 мингга яқин инсон вафот этади.

Гепатит С ва унинг хавфи нима?

Жигарнинг гепатоинфекциялардан бири бўлган С гуруҳи вируси билан яллиғланишига Гепатит С касаллиги деб айтилади. Бошқа гуруҳдаги вируслар ҳам мавжуд, бироқ улар сездирмасдан зарарламайди.

Аксарият ҳолларда С-вирус қон орқали юқади. Бундан ташқари, зарарланиш кундалик ҳаёт тарзида ҳам содир бўлиши мумкин. Масалан, маникюр жараёнида сиздан олдинги мижоз учун ишлатилган асбобларни етарлича стерилламаслик нохуш ҳолатни келиб чиқишига сабаб бўлиши эҳтимоли юқори.

Сўнгра, инсон ўзида ҳеч қандай ғайритабиий аломатларни сезмайди. Вирус жигарни деярли сездирмаган ҳолатда қамраб олади. Айнан шу сабабли гепатит С’нинг сурункали тури билан оғрувчи беморларнинг 50 фоизи касаллик ҳақида ҳаттоки ўйлаб ҳам кўрмаган бўлишади. Бу орада у ривожланиб боради.

Гепатит С жигар раки ривожланишининг асосий сабабидир.

Американинг касалликни назорат қилиш ва олдини олиш Маркази маълум қилишича, гепатит С билан хасталанган одамларда:

  • жигар фаолиятининг сурункали бузилишлари ривожланади, хавф — 60-70 фоиз;
  • жигар циррози юзага келади (одатда бу зарарланишдан 20-30 йил ўтиб рўй беради), хавф — 10-20 фоиз;
  • жигар етишмовчилиги кучаяди, хавф — 3-6 фоиз;
  • жигар раки аниқланади, хавф — 1-5 фоиз.

Ижобий ҳолатлар ҳам мавжуд: тахминан 15-25 фоиз беморлар ўз-ўзидан давога эришади. Баъзида у билан касалланганини билмаган ҳолда ҳам вирусдан қутулиб кетиш ҳоллари учрайди. Шифокорлар буни тўсатдан вирусдан тозаланиш деб аташади ва унинг сабаби аниқланмаган.

Бироқ сиз қайси гуруҳга кирасиз — ўзини ўзи даволаганларми, циррозга йўлиққанларми ёки ундан ҳам ёмонроқ — буни олдиндан айтиш мушкул. Яхшиси, таваккалчилик қилмаган маъқул.

С гепатити қандай аниқланади?

Касалликнинг икки даври мавжуд: ўткир ва сурункали. Биринчиси зарарланишдан кейинги 1-6 ойларда бошланади ва 2 ҳафтадан 12 ҳафтагача чўзилади. Шу вақт давомида яширинган вирус ўз белгиларини беради.

Аксарият беморларда (80 фоизгача) оғир давр мутлақо аломатларсиз ўтади.

Аниқ белгилар мавжуд бўлиши мумкин. Аммо улар кўп ҳолларда одатий ҳолсизлик билан кечгани сабабли шамоллаш ёки кучли чарчаш деб тахмин қилиниши мумкин.

Гепатит С’нинг оғир даврини қандай аниқлаш мумкин?

Қуйида нисбатан кенг тарқалган аломатларини келтирамиз:

  • Қорин соҳасида қаттиқлик. Одатда ўнг тарафда, қовурға остида;
  • Сариқ ёки малла рангли ахлат;
  • Сийдик ранги тўқлашиши;
  • Тез толиқиш, чарчоқлик;
  • Доимий кўнгил айниши. Баъзида қусиш ҳолатигача;
  • Иштаҳа йўқолиши. Унинг сабаби кўп ҳолларда — оз миқдордаги овқат тановулидан кейин ҳам ошқозон тўлиб қолгандай туйилиши;
  • Мушак ва бўғимларда оғриқ. Худди грипп аломатидек;
  • Ҳарорат кўтарилиши. Баъзан белгисиз, субфебрил даражагача;
  • Тери ва кўз олмасининг енгил сарғайиши.

Юқоридаги аломатларнинг барчаси бир вақтда содир бўлиши шарт эмас. Бундан ташқари, улар том маънода бир неча кунга чўзилиши мумкин. Агар шу давр бошқа касаллик билан хасталаниш — масалан, ОРВИ — пайтида рўй берса, гепатит С’нинг белгиларини умуман пайқамай қолиш ҳам мумкин. Сўнгра ўткир давр якунланиб, кейингиси — сурункали гепатит С бошланади.

Гепатит С’нинг сурункали даврини қандай пайқаш мумкин?

У ўзини яққол намойиш қилиши учун жигарни кенг эгаллаб олмагунча сурункали давр йиллаб ва ҳаттоки ўн йиллаб чўзилади. Гепатит С’ни бу даврида таниб олиш оғир даврига қараганда янада қийинроқ. Аммо инсон ўзидаги ўзгаришларга яхшилаб эътибор қаратса, бунинг иложи бор.

Юқорида келтирилган аломатларга қўшимча равишда бир неча белгилар пайдо бўлади:

  • Осон пайдо бўлувчи кўкаришлар. Қон ивиши омиллари жигарда ишлаб чиқарилади. Агар унинг ишида носозликлар пайдо бўлса, қон ивиши ёмонлашади.
  • Қон кетиши. Кичик тирналишлардан ҳам узоқ вақт қон оқиши мумкин. Бунинг сабаби ҳам жигар фаолиятидаги камчиликлардир.
  • Бесабаб қичишиш ва тошмалар юзага келиши. Тананинг ҳар қайси қисмида кузатилиши мумкин, лекин аксарият ҳолларда елка-бел, кўкрак соҳаларида, қўлларда пайдо бўлади.
  • Оёқларнинг тез-тез шишиши.
  • Бир қарашда сабабсиз бошланган вазн ташлаш.
  • Ўргимчак ангиомаси. Бу тери остида пайдо бўлувчи қон томирларининг кластер шаклида тўпланиб қолишининг номи бўлиб, худди ўргимчак тўридаги сингари бир нуқтадан тарқалган бўлади.

Агар сиз келтирилган белгиларнинг ҳеч бўлмаса 2-3тасини ўзингизда кузатган бўлсангиз, бу зудлик билан тиббий текширувдан ўтиш кераклигини англатади.

Гепатит С гумони юзага келганда нима қилиш керак?

Биринчи навбатда терапевтга кўриниш лозим. У сизнинг шикоятларингизни тинглаб, ўринли деб топса, сизни бир неча текширувларга юборади. Катта эҳтимол билан улар таркибида — «жигар синовлари» деб аталувчи ҳамда гепатит вирусларига қарши антителани аниқлаш учун қон таҳлили ва қорин бўшлиғи органларининг ультра товуш текшируви мавжуд бўлади.

Читать еще:  Асцит брюшной полости: причины возникновения, симптомы и лечение

Агар гумонлар тасдиқланса, терапевт сизни шифокор-инфекционист ёки гепатитни даволаш билан шуғулланувчи гепатологга юборади.

Яхши янгилик: С гепатитини даволашнинг иложи бор.

90 фоиз беморлар атиги бир неча ой давом этувчи дори-дармонлар қабулидан сўнг саломатлигини тиклаб олади.

Фақат ёдда тутинг: самарали даволаш йўлини фақат шифокор аниқлайди. Гап шундаки, гепатит С вируси бир неча генотипларга эга бўлиб, уларнинг ҳар бири индивидуал тартибдаги ёндашувни талаб қилади.

Даволаш курсини жигарни тиклаб бўлмайдиган ҳолатга келгунига қадар вақт йўқотмасдан бошлашга улгуриш ҳам муҳим.

Кимлар гепатит С учун текширувдан ўтишлари лозим?

Хавф гуруҳидасиз, агар сиз:

  • бегоналар қони ва игналар билан бевосита алоқада бўлувчи тиббиёт муассасида ишласангиз;
  • бетартиб жинсий ҳаёт тарзига эга бўлсангиз;
  • пирсинг ёки татуировкангиз бўлса ва хизмат кўрсатувчининг бир марталик ёки стерилланган асбоблардан фойдаланганини аниқ билмасангиз;
  • гигиена даражаси шубҳали салонларда маникюр ёки педикюр хизматидан фойдаланган бўлсангиз;
  • сизга қон қуйишган бўлса;
  • турмуш ўртоғингиз гепатит С биан зарарланган бўлса;
  • онангиз гепатит С билан зарарланган бўлса;
  • қамоқда ўтириб чиққан бўлсангиз.

Гепатит С юқтириб олмаслик учун нима қилиш керак?

Касаллик юқишининг асосий йўли қон орқали рўй беради. Баъзи ҳолларда жинсий йўл орқали ва туғруқ жараёнида онадан болага ўтиши мумкин, аммо бу жуда кам учрайди.

Гепатит С қуйидаги йўлларда юқмайди:

  • овқат, сув, кўкрак сути орқали;
  • сўзлашув, қучоқлашиш, ўпишиш, бир идишдан фойдаланиш орқали;
  • чивинлар ва бошқа ҳашаротлар орқали.
  • Энг муҳим қоида бу гигиенага риоя қилиш ва бегона қондан эҳтиёт бўлишдир:
  • Шприц ва бошқа инсонларнинг биоматериаллари билан ишлаш жараёнида қоидаларга амал қилинг;
  • Жамоат жойларида тирналишлар орттирмасликка ҳаракат қилинг. Чунки сиздан олдин бошқа бир одам ҳам тирналган бўлиши мумкин;
  • Тиш тозалаш воситангиздан бошқалар фойдаланишига йўл қўйманг;
  • Гўзаллик салонлари гигиенасига диққатли бўлинг;
  • Гиёҳванд моддалар истеъмол қилманг.

Ва яна бир бор эслатамиз: гепатит С — давоси бор касаллик. Аммо энг яхшиси унга йўлиқмаслик. Эҳтиёткор ва диққатли бўлинг.

Это видео недоступно.

Очередь просмотра

  • Удалить все
  • Отключить

Гепатитга чалинганлар кўплигидан Самарқанд вилоят касалхонасида жой етмаяпти

Хотите сохраните это видео?

  • Пожаловаться

Пожаловаться на видео?

Выполните вход, чтобы сообщить о неприемлемом контенте.

Понравилось?

Не понравилось?

Самарқанд вилоятида вирусли гепатит А касаллиги билан оғриган беморлар сони кейинги бир ой ичида кўпайган. Манбалар хабарига кўра, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига беморлар сиғмаётгани боис туманлардан келган беморлар қабул қилинмаяпти.

“Жиянимни касалхонага қабул қилишмади”

Самарқанднинг Ургут тумани Сойғус қишлоғида яшовчи, исмини очиқламасликни истаган йигитнинг Озодликка айтишича, вирусли гепатит А билан оғриган 6 яшар жиянини вилоят юқумли касалликлар шифохонасига олиб боришган, бироқ жой йўқлигини айтиб, бемор болани қабул қилишмаган:

“Бир ҳафтача бўлди бунга. Жиянчам сариққа чалиниб қолди. Уни машинада Самарқанддаги инфекционний больницага олиб боришган. Областной больница. У ерда “касал кўп, райондагиларга жой йўқ” деб, қайтариб юборишган. “Райондагилар ўзини районида даволансин”, дейишган. Кейин жиянимни Пайариқдаги инфекционний больницага олиб боришган. У ерда танишимиз ишлайди”, деди ургутлик йигит.

“Касалхона болалар билан тўлиб кетган”

Озодликка Telegram орқали боғланган самарқандлик аёл ҳам вилоят юқумли касалликлар шифохонасида қизчаси даволанаётганини айтиб, бу ерда жой етишмаётгани ҳақида ёзди:

“Самарқанд вилоят юкумли касалликлар шифохонаси беморлар билан тўлиб кетди. Хатто болаларга жой йўқ, бошқа шифохоналарга жўнатишяпти. Касаллик, тарқалишининг олди олинмай, тез тарқалмоқда. Кунига 400 га яқин болалар сариқ деб топилаяпти ва шифохоналарга жойлаштирилмоқда”, дея ёзди исми ошкор қилинмаслигини сўраган самарқандлик аёл.

Ўзбекистон «сариқ касал» кўп тарқалган мамлакатлардан

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Гепатит С — бутун дунёда ўлим ҳолатлари ошишига сабаблардан бўлиб, соғлиқни сақлаш соҳаси учун улкан муаммодир.

Бироқ аксарият беморлар ўзларининг гепатитни юқтирганларини билмайдилар. Шу боисдан сариққа қарши курашда ҳал қилувчи ролни замонавий асбоблар ўйнайди.

Шифокорлар гепатитни «сокин эпидемия» деб атайдилар. Даҳшатли сондаги — зарарланганларнинг 95 фоизи касаллик ташувчилар эканликларини хаёлларига келтиришмайди.

Бутун дунёдаги тахминан 150 миллион беморнинг катта қисми ҳеч қандай муолажа олишмайди. Шу билан бирга, ҳар йили гепатитдан 700 минг инсон ҳаётдан кўз юмади.

Гепатит С — энг жиддий жигар касаллиги бўлиб, унга қарши вакцина ҳозирча йўқ.

Тадқиқотларга кўра, Марказий ва Шарқий Осиё ҳамда Шимолий Африка дунёда сариқ касаллигининг C ва B тури энг кўп тарқалган минтақалар ҳисобланиб, Марказий Осиё республикалари ичида Ўзбекистонда энг юқори даража қайд этилган.

Одамлар йиллар давомида гепатит билан касалланганларини билмай юришлари мумкин. Гепатит С билан зарарланганларини аниқлаганларида эса, кўпинча жуда кеч бўлади, касаллик жигар церрози ва ҳатто жигар саратонига айланади.

Ўзбекистонда сариқ касаллигига асосий сабаб қилиб тоза бўлмаган ичимлик суви истеъмол қилиш, санитария-гигиена қоидаларига риоя этмаслик, бир хил тиббий асбоблардан фойдаланиш ва гиёҳвандлик ҳолатлари келтирилади.

«Дунёдаги «тинч эпидемия»

130-150 млн инсон хроник гепатит С билан яшайдилар.

95 фоиз киши С ва В вирусини юқтирганини билмайди.

80 фоиз инсонда ўткир гепатитнинг белгилари кўринмайди.

Ҳар йили 700 мингдан ортиқ инсон гепатит С туфайли вафот этади.

Айни пайтда дунёда СПИД, безгак, сил касалликларининг миқёслари кейинги 15 йилда бироз пасайган бўлса, гепатит С билан ўлим ҳолатлари фақат ошаётгани кузатилмоқда.

Мутахасисларга кўра, бундай фожеали рақамларга сабаб касалликка қарши кураш етарли даражада молиялаштирилмагани ва бошқа касалликларга нисбатан кам эътибор қаратилганидир.

Касаллик асосан нотўғри қон қуйиш ёки стерилланмаган тиббий асбоблар орқали, кўпинча умумий шприцлардан фойдаланилганда келиб чиқади.

Охирги вақтларда сариқ касаллиги гиёҳвандлар орасида гигиенага риоя қилмаслик орқасида юқаётгани аниқланган.

«Биз одамлар гепатитдан ўлиб кетишларини олдини олиш учун нимадир бошлашимиз керак», дейди Дунёда гепатитга қарши кураш лойиҳаси директори доктор Готтфрид Хиршолл Би-би-сига.

Унга кўра, кўп минтақаларда, жумладан Ҳиндистонда СПИДга қарши оммавий текширувлар мунтазам амалга оширилсада, лекин гепатитга қарши тестлар ўтказилмайди.

Манипурда ўтказилган оммавий текширувда қатнашган 1100 инсоннинг деярли ярмида анализлар ижобий чиққан.

Ҳиндистон, Мўғулистон ва Австралияда муаммога эътибор қаратиш учун махсус маърифий дастурлар ташкил қилинган.

Ҳолландияда ўз-ўзини текшириш бўйича сайт очилган. Аҳолини сайтдаги тестдан ўтишга жалб қилиш учун фаоллар Ҳолландияда энг кўп фойдаланиладиган велосипед ўриндиқларига қизил қопламалар тарқатишган.

«Бизда кўплар велосипедда юришади. Шунинг учун тарғиботимизда велосипеддан фойдаланиб у орқали одамлар эътиборини касалликка қарши курашга қаратдик. Одамларнинг ўзлари кейин тарғибот материалларимизни велосипедлари орқали шаҳар бўйлаб тарқатишди», дейди Амстердамдаги соғлиқни сақлаш вакили Шинкел Би-би-сига.

Онлайн тест орқали аниқланган касалликка мойиллиги борлар сайтдан бепул ва аноним тестга йўлланма олишлари мумкин. Натижа ҳам онлайн келади.

Шу йўл билан 41 минг киши тестдан ўтиб, соғлигини текширишга муваффақ бўлган.

Биз шу йўл билан касалликни тарқалишининг олдини олмоқчимиз, дейди Амстердамдаги соғлиқни сақлаш вакили. Ҳолландияда гомосексуаллар орқасида гепатит касаллиги кўп учрайди.

Мўғулистон эса дунёда Гепатит С даражаси бўйича учинчи ўринда.

Шунингдек, Мўғулистонда жигар раки кўп тарқалган. Аҳоли сонига ҳисоблаганда Миср, Габон ва Мўғулистонда гепатит билан касалланганлар энг кўп.

Австралияда маҳбуслар орасида сариқ касаллигининг С тури кенг тарқалгани маълум бўлган.

Австралия қамоқхоналарида дунёда биринчи бор маҳбусларни гепатит бўйича тестлардан ўтказилган ва бошқа қамоқхонага кўчирилаётганда яна текширувга юборилганлар.

Кимда сариқ касаллиги аниқланса, муддати тугагунча гепатолог назоратига киритилган.

Миср, Гуржистон ва Кенияда ҳам оммавий текширувлар йўлга қўйилган.

Бироқ мутахассислар бу каби текширувлар гепатит С ни даволаш асбоблари қимматлигича қолар экан, кутилганидек натижа беришига шубҳа билдирадилар.

Масъул шахслар ҳам текширув, ҳам даволаш барча учун қулай ва арзон бўлишига эришмагунчаларича, бу борада керакли натижани олиш қийин, дейди улар.

Тадқиқотлар кўрсатишича, дунёда гепатит билан зарарланган минтақалар Марказий ва Шарқий Осиё, шунингдек Африкадир.

Мисрда аҳолининг 7,8 фоизи гепатит С билан касалланган, бу дунёда энг юқори кўрсаткич саналади.

Шунингдек, Габон, Мўғулистон, Камерун, Сьерра-Леоне, Того, Чад, Нигерия, Нигер, Покистан, Сенегал, Гана, Либерия ва Ўзбекистон ҳам сариқ касаллиги тарқалиши кучли мамлакатлар қаторида.

Энг юқори ўлим ҳолатлари Океания, Африка давлатлари ва Марказий Осиёда қайд этилган.

Ссылка на основную публикацию